АҚШнинг Луисвилл шаҳри (Алабама штати) қутқарувчилари маҳаллий ўрмонлардан бирида июлда йўқолиб қолган 25 ёшли Лиза Терисни топишди. Қиз топилганда жуда ориқлаб кетган ва яғир, унинг танаси эса яра ва қадоқ билан қопланган ҳолда бўлган. Аниқланишича, Терис ўрмончининг уйини таламоқчи бўлган танишларидан қочиб кетиб, ўрмонда адашиб қолган. Бу ҳақда Sun нашри хабар бермоқда. 

23 июлда қизнинг оиласи унинг йўқолиб қолганини маълум қилган. Аниқланишича, бу вақт ичида қиз алоқа воситасиз, пойабзалсиз ва бирор егуликсиз нотаниш ўрмон бўйлаб тентираб юрган, сойдан сув ичган, қўзиқорин ва резаворлар истеъмол қилган. Терис бу вақт ичида 23 кг га ориқлаб кетган. 

Айни вақт Лиза уйида даволанмоқда. Унинг яқинларининг айтишича, у жуда беҳол, бироқ кайфияти яхши.

Лизанинг танишлари эса ўрмончининг уйига кириб, у ердан 40 минг долларлик буюмларни ўғирлаб чиққанлари учун ҳибсга олинганлар.