Англия премьер-лигаси клублари трансфер қоидаларига ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда.

The Telegraph ва The Times нашрларида ёзилишича, сентябрь ойида АПЛ клубларининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади. Ушбу йиғилишда Англияда янги мавсумнинг биринчи ўйинига қадар трансферлар дарчасини ёпиш бўйича қарор қабул режалаштирилмоқда.

Бундай қарор қабул қилиниши учун ташаббусни клубларнинг кўпчилик қисми (2/3) қўллаб-қувватлаши зарур бўлади.

Ҳозирда «Уотфорд» бу ташаббусга қатъиян қарши, «Манчестер Юнайтед» эса бу таклифни фаол қўллаб-қувватламоқда.

Қарор қабул қилинса, янги тартиб кейинги мавсумданоқ ҳаётга татбиқ этилади.

Ҳозирда трансфер даричаси 31 август куни, мавсум стартидан 3 ҳафта ўтиб ёпилмоқда. Бундай вазият эса кўплаб мураббийларга ёқмайди, улар ўтган ҳафтада ўз фикрларини ўтган йиғилишда билдиришганди.