БМТ миссиясининг Малининг Тимбукту шаҳрида жойлашган базасига қуролли ҳужум уюштирилди. Натижада камида етти нафар қўриқчи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Таъкидланишича, яна етти киши жароҳат олган.

БМТ бош котиби расмий вакилининг ўринбосари Фархон Ҳақ эса БМТнинг Малидаги миссияси иккита базасига қуролли ҳужум натижасида тўрт киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, биринчи ҳужум Доуэнцадаги лагерга амалга оширилган бўлса, иккинчиси – БМТ миссиясининг Тимбуктудаги базасига уюштирилган.