Чилонзор туманида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида Чилонзор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган “Чилонзор” буюм бозори олдида танишини уриб, тан жароҳати етказган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Чилонзор туманида 7 август куни соат 00.10 да, Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган «Чилонзор» буюм бозори олдида, 1975 йилда туғилган, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, ишламайдиган, Бектемир тумани, Қўқон дарвоза кўчасида яшовчи Н.А. ўзаро жанжал оқибатида, таниши, 1982 йилда туғилган, Бектемир тумани, Билолнозим кўчасида яшовчи К.А.ни уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланиб, ушланди.

Чилонзор туман ИИБ томонидан фуқаро Н.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.