УЕФА Европада 2016/17 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Якуний учлик «Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Реал» тўпурари Криштиану Роналдудан иборат.

Совринни топшириш маросими 24 август куни Монакода ўтказилади.

Шорт-лист ўтган мавсумда Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида иштирок этган жамоаларнинг мураббийлари (80 нафар мураббий) ва Европа спорт нашрлари ассоциацияси таркибидаги 55 нафар журналист, шунингдек, УЕФА миллий ассоциацияси вакиллари томонидан овоз бериш орқали аниқланган. Мураббийлар ўз футболчисига овоз бериши мумкин бўлмаган.

Топ-10да бўлган бошқа футболчилар:
4: Лука Модрич («Реал») 
5: Тони Кроос («Реал») 
6: Пауло Дибала («Ювентус») 
7: Серхио Рамос («Реал») 
8: Килиан Мбаппе («Монако») 
9: Роберт Левандовски («Бавария») 
10: Златан Ибраҳимович («Манчестер Юнайтед»).