Бугун, 15 август куни 2017-2018 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди. 

"Кun.uz" мухбири Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент архитектура ва қурилиш институти,Тошкент фармацевтика институти, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик институтига ташриф буюриб, воқеа жойидан махсус фоторепортаж тайёрлади.