Янги Гвинея (Индонезия ҳудудида) оролининг ғарбий қисмида 5,5 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар қилмоқда АҚШ Геология хизмати.

Ер ости силкинишлари маркази Абепура аҳоли пунктидан 141 километр жануби-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 36,5 километрлик ер тубида бўлгани қайд этилди.

Ҳозирча вайронагарчиликлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

13 август куни Индонезияда 6,4 магнитудали зилзила рўй берганди.