Иш жойида Slack каби технологик дастурларнинг кўпайиб бориши қадрдон столдан узоқлашмай узоқ вақт бир маромда ишлаш имкониятини яратмоқда. Мажлис ва йиғилишларсиз янги яратилаётган платформада суҳбатлашиб, ҳар қандай масалани ҳал қилиб олиш мумкин. Топшириқ ва ҳужжатларни электрон почтага юбориб, йўл сарфи ва вақтдан ютиш имконияти бор.

Шу тармоқда фаолият олиб бораётган консалтинг фирмаси мутахассиси Лена Коропейнинг айтишича, англанган хабарнинг 55 фоизи унинг узатиш ҳолатига боғлиқ бўлиб, овоз, шовқин ва шу каби тафсилотлардан ҳосил бўлади. Биз асл маълумотни хабарнинг 7 фоизлик қисмида тушуниб оламиз. Табиийки, янги замон қулайликларига кўникиб боришимиз, ундан самарали фойдаланиш учун қуйидаги бешта қоидага амал қилиб боришимиз керак.

1. Маълумот қабул қилувчи ходимга талаб ёки саволларни аниқ йўналтиринг

Айрим маълумот ёки топшириқлар барча учун бирдек мажбурий ёки тааллуқли эмас. Бу электрон платформада ишлашни унумсиз ҳолатга келтириб қўйиши мумкин. Шунинг учун, ҳар бир масалани ишчиларга йўналтираётган пайтда ўйланиб кўринг: бу барчага тегишли хабарми? Бундан ташқари электрон ёзувларда саволларни аниқ ажратиб, лўнда тарзда йўлланг. Бу билан хат алмашинувлар уюми кўпайиб кетишига йўл қўймайсиз.

2. Айрим мурожаат ва шикоятларни умумий фойдаланишдаги платформада билдирилмагани маъқул

Ходим ва ҳамкасбларингизнинг айби билан йўл қўйилган хатоларни, тушунмовчиликларни жонли суҳбатда етказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Электрон хат алмашинуви чоғида киши ўз ҳиссиёти ва ҳолати етказиб бера олмагани учун ҳам ходимлар бундай мурожаатдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилиши мумкин. Айниқса жамоавий чат гуруҳда айтилган гап унинг обрўига путур етказди, деб ҳисоблайди.

3. Ёзув ва матн мантиғига эътиборсиз бўлманг

Ҳар қандай шароитда ҳам ёзувда грамматик, имло хатоларининг пайдо бўлишига йўл қўйманг. Шунингдек, катта муҳокамага сабаб бўлувчи мурожаатдан сақланиб, унинг мантиғини соддалаштириб олинг.

4. Ҳамкасбларнинг бир соат ичида жавоб йўлламагани одатий ҳолатга айланиши лозим

Агар бу муҳим топшириқ юзасидан ҳисобот, маълумотнома бўлмаса, ходимнинг бир соат ичида жавоб бермаслиги одатий ҳолга айланиб бориши лозим. Негаки, у айни пайтда ҳужжат ва бир дунё иш ташвишлари билан овора бўлиб қолган бўлиши мумкин. Лойиҳа ва дастурлар юзасидан одатда бир кунда жавоб берилиши ижобий ҳолат, деб тушунилади. Лекин уч соатда жавоб бермаган ходим билан телефон орқали боғланиш тавсия этилади.

5. Рағбатни унутиб қўйманг!

Хабарлар кўпайиб кетганда айрим маълумотларни ўтказиб юборишингиз мумкин. Аммо кечки вақт озроқ муддат ичида қайта кўриб чиқинг. Ҳамкасбингизнинг ижобий натижалари, умумий қўлга киритилган ғалабалар, гарчи улар кичик бўлса ҳам рағбатга муҳтож. Олқишлаб, уларни янги марралар сари олға боришида руҳлантиринг.