Американинг iTunes чартида «A a a a a Very Good Song» композицияси оммалашмоқда. Шуниси қизиқки, у ўн дақиқалик сукунатдан иборат. Бу ҳақда Independent хабар берди.

Фойдаланувчи Самир Мезрахий ушбу композицияни 7 август куни чиқарди. Шу тариқа, у Apple iTunes фойдаланувчилари тўқнаш келувчи муаммолардан бирини ҳал қилиш ниятида.

Таъкидланишича, iPhone автомобилдаги стереотизимга уланса, алифбо бўйича рўйхатдаги биринчи қўшиқ автоматик тарзда қўйилади, шу сабабдан фойдаланувчи ҳар доим мусиқани битта қўшиқдан тинглашни бошлашга мажбур.

Мезрахийнинг композицияси айни дамда Америка чартида 79-ўринда жойлашган. Унинг iTunes’даги қиймати 1,02 долларни ташкил этади.