14 августдан 15 августга ўтар кечаси, соат тахминан кечки бирлар атрофида Қарши шаҳридаги автомобилларга газ қўйиш шохобчасида портлаш юз берган.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, портлаш зарби анча узоқ масофада ҳам сезилган. Яна бир гувоҳнинг аниқ маълумот беришича, портлаш маҳаллий “Механизатор” темир йўл бекати яқинидаги шохобчада содир бўлган.

Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.