КХДР ТИВнинг маълум қилишича, айни дамда Шимолий Кореяда қўлга олинган америкаликлар масаласини муҳокама этиш учун “қулай вақт эмас”, сабаби икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашган. Бу ҳақда Reuters Шимолий Корея Марказий телеграф агентлигига асосан хабар берди.

Шу тариқа мамлакат ТИВ расмий вакили ОАВдаги хабарларга изоҳ берган. Уларда айтилишича, АҚШ норасмий каналлар орқали шимолий кореялик дипломатлар билан Пхеньянда ушлаб турилган америкаликларни озод этиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, КХДР ҳукумати айни дамда АҚШнинг уч фуқаросини қамоқда сақлаб турибди.

Аввалроқ канадалик пастор Шимолий Кореядаги 2 йиллик маҳбусликдан кейин уйига қайтгани хабар берилганди.