Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида Қўнғирот туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан “iPhone” телефонини ўғрилаган онахон қўлга олинди.

Бу ҳақда Кун.uz’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

2017 йил 14 август куни Қўнғирот тумани «Орнек» ОФЙда яшовчи, ишсиз, 1993 йилда туғилган Х.Н.нинг Қўнғирот тумани Қорақалпоғистон кўчасида жойлашган «Факел» ресторанида «iPhone» маркали телефони Қўнғирот тумани Н.Тажимуратов кўчасида яшовчи нафақадаги 1958 йилда туғилган Х.М. томонидан ўғирлаганлиги аниқланиб, ушланди.

Қўнғирот туман ИИБ томонидан фуқаро Х.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан  жиноят иши кўзғатилди.