Машҳур режиссёр Оливер Стоун Америка ОАВни «Россияга қарши безгакда» айблади, деб хабар бермоқда Variety.

Ижодкор Сараево кинофестивалига Россия президенти Владимир Путин ҳақидаги ўз ҳужжатли фильмини тақдим этиш учун келган.

Стоун Американинг асосий матбуотини, жумладан The Washington Post, The New York Times ва The Wall Street Journal газеталарини Россия ҳамда Путиннинг аввалдан маълум бир ўрнашиб олган образидан нарига ўта олмаётганликларида айблаган.

Режиссёрнинг тахминича, The Washington Post ва The New York Times АҚШ Марказий разведка бошқармаси билан боғлиқ. «МРБ манфаатлари – бу Американинг манфаатлари эмас ва ҳеч қачон бундай бўлмаган. МРБ аввал бошдан ахлоқий жиҳатдан коррупциялашган бўлган», - деди Стоун.

Бундан ташқари, режиссёр Путин АҚШ президенти Дональд Трампни қандай қабул қилиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашган. Стоуннинг сўзларига кўра, Россия етакчиси «АҚШ сиёсатини президент ўрнатмаслигини» яхши тушунади.

«У биладики, чекловлар бор. У жуда ҳам иррационал бўлган киши билан ишлаши лозимлигини билади», - дея қўшимча қилган Стоун.