“Толибон” радикал ҳаракати АҚШ етакчиси Дональд Трампга очиқ хат йўллади. Унда қўшинларни Афғонистондан олиб чиқишга чақирилган, деб хабар бермоқда Associated Press.

Таъкидланишича, инглиз тилида ёзилган хат журналистларга гуруҳ вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид томонидан юборилган.

Ҳужжатда айтилишича, Трамп АҚШнинг Афғонистондаги сиёсатини олиб боришни ҳарбий генералларга топширмаслиги лозим. Бунинг ўрнига Америка етакчиси қўшинлар сонини оширмаслиги, балки уларнинг олиб чиқилиши ҳақида маълум қилиши лозим.

Шунингдек, таъкидланишича, қўшинларни олиб чиқиш “мерос қилиб олинган урушга якун” ясайди.

Аввалроқ Россия ТИВ АҚШга Афғонистон бўйича чақириқ билан чиққанди.