Португалияда дарахтнинг оломон устига қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Воқеа Мадейра оролидаги Фушал шаҳрида бутун дунёдан минглаб одамларни жалб қилувчи анъанавий диний фестиваль Festa da Senhora do Monte вақтида юз берган.

Катта дарахт черков олдидаги одамлар билан лиқ тўла бўлган ҳудуддга қулаган. Бу ерда фестиваль иштирокчилари ибодат учун шамлар харид қилишаётган бўлган. Воқеа олдидан кўча бўйлаб юриш бошланиши керак эди, бироқ кейинги тантаналарни бекор қилишга қарор қилинган.

Маълум қилинишича, дарахт қулаши оқибатида яна камида 35 киши турли оғирликдаги жароҳатлар олган. Улар орасида ёш болалар, жумладан болалар аравачасида бўлган бир болакай ҳам бўлган. Кўпчилик жароҳатланганлар суяк синиши ва бош жароҳатлари билан маҳаллий шифохонага жўнатилганлар. 

Воқеа жойида полициячилар, қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам ходимлари иш олиб боришган.