"Реал Мадрид" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Барселона"га қарши кечган Испания Суперкубогининг биринчи баҳсида қизил карточка олиб, майдонни тарк этаётганда каталониялик мухлисларга мурожаат қилди. 

Cuatro берган маълумотга кўра, португалиялик ҳужумчи "Барселона" мухлисларига қуйидаги сўзларни айтган: "Мана ҳозир сизлар ютасизлар, биз эса майдонда 10 кишимиз".

Жамоалар ўртасидаги илк ўйин мадридликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жавоб ўйини 16 август куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.