Россиянинг Новосибирск вилояти Купинск туманида жойлашган Сладкое кўли чегараларнинг демаркациясидан сўнг Қозоғистонга берилди. Бу ҳақда Купинск туман маъмурияти сайтида хабар қилинган.

«Демаркация ишларини ўтказишдан аввал Купинск туманининг Покровка қишлоғидан 5 километрлик масофада жойлашган Сладкое кўли бир қисми Россия Федерация ҳудудида эди. Ов мавсуми пайтида ушбу кўлга жуда кўплаб ов ҳаваскорлари келарди – маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам, Новосибирск ва Омск вилоятларининг туманларида яшовчилар ҳам», - дейилади хабарда.

Демаркация якунланганидан сўнг кўл бутунлай Қозоғистонга ўтди. Туман маъмурияти шу сабабдан маҳаллий аҳоли ва бу ерга келганларни чегара режимини бузмаслик ҳақида сўрамоқда.