Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, Теҳрон ядро келишувидан чиқиши мумкин. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Эрон президентининг сўзларига кўра, Теҳрон ядро келишувидан “саноқли соатларда” чиқиши мумкин. Бу, агарда Вашингтон Эронга нисбатан “таҳдидлар ва санкциялар” сиёсатини давом эттирса, рўй бериши истисно этилмади.

Шунингдек, Руҳонийнинг таъкидлашича, Эрон бу соҳадаги ўз кўрсаткичларини 2015 йилда имзоланган келишувдан аввалги даражага тезкорлик билан тиклаши мумкин.

Аввалроқ Форс кўрфази осмонида АҚШ ва Эрон самолётлари хавфли масофада яқинлашгани хабар берилганди.