ҚҲТБТ порталида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва бошқа қонунларга тузатишларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси жойлаштирилди, деб ёзмоқда Norma.uz.

ССП ходимларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишда иштирок этишга тўсқинлик қилганлик учун  фуқароларга 5 дан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга эса 10 дан 30 ЭКИҲгача маъмурий жарима жорий қилиш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган масалалар бўйича НҲҲ лойиҳаларини ССП билан мажбурий равишда келишиш тартиб-таомилини жорий этиш таклиф қилинаётир. Лойиҳа мазмунига мутлақо ёки унинг қисмига қарши бўлган тақдирда ССП НҲҲни қабул қиладиган қонунчилик ва ижро этиш ҳокимияти органига тегишли хулосани киритади.
 
“Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонунга тегишли тузатишлар киритиш кўзда тутилмоқда.