Нью-Йоркда мингдан кўпроқ одам АҚШ президенти Дональд Трампга тегишли Trump Tower биноси олдида норозилик акциясини қўллаб-қувватлаш учун келдилар. Трамп 14 август кечки вақт бинога АҚШ президенти лавозимига киришгандан кейин биринчи марта келиши керак эди.   

ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, акциянинг баъзи иштирокчилари қўлларида “Трампга импичмент эълон қилинг”, “Трамп менинг президентим эмас”, “Адоват ва ирқчиликка йўқ” деган ёзувлари бўлган плакатларни ушлаб туришган. Кўплаб фаоллар Трампга қарши шиорлар айтиб, ҳайқиришган.

Манхэттен марказидаги норозилик намойиши ортидан ўнлаб полициячилар кузатув олиб борганлар. Бино олдидаги тротуар металл тўсиқлар билан тўсиб қўйилган.

Ушбу акция Шарлотсвиллдаги тартибсизликлардан 2 кун кейин ўтмоқда. Виржиния штатидаги бу шаҳарда миллатчилар ва уларга қарши чиқувчилар ўртасида аёвсиз тўқнашувлар юз берганди.