Туркия ғарбидаги Измир вилоятининг Алиага портида Қатарга юбориш учун иккинчи кема озиқ-овқат тўлдирила бошланди.

Бир қатор араб давлатлари Доҳага нисбатан чеклов киритишгандан сўнг Анқара Қатар ҳукуматининг озиқ-овқат етишмовчилиги хавфини бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун қарор қабул қилди. 

Туркия ҳукуматининг режаларига кўра, Қатар қирғоқларига бир ойда икки маротаба озиқ-овқат ортилган кема юборилиши режалаштирилган.

9,5 тонна озиқ-овқат ортилган кема 16 август куни жойидан чиқиб кетди ва тахминан 26 августда Доҳага етиб боради.