Англияда премьер-лига тарихидаги энг чиройли голни аниқлаш учун сўровнома ўтказилди.

Dailymail хабарига кўра, «Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Деннис Бергкамп АПЛ тарихидаги энг чиройли гол муаллифи сифатида тан олинган. Ушбу нидерландиялик футболчининг 2001/02 йилги мавсумда «Ньюкасл» дарвозасига урган голи мухлислар орасида ўтказилган сўровномада 31 фоиз овоз тўплаган.

Иккинчи ўринда «Лидс»нинг ганалик ҳужумчиси Тони Йебоанинг 1995 йили «Уимблдон»га урган голи (29 фоиз), учинчи ўринда эса «МЮ» ҳужумчиси Уэйн Рунининг 2011 йили «Манчестер Сити»га урган голи (21 фоиз) қайд этилди.

Англия премьер-лигаси 1992 йилда ташкил этилган, биринчи мавсум 1992/93 йилги мавсум бўлганди. Бунгача Англия футболидаги асосий турнир Биринчи дивизион номи остида ўтказиларди.