АҚШ вакиллар палатасининг Республикачилар партиясидан собиқ аъзоси Дэвид Жолли Қўшма Штатлар ҳамда КХДР ўртасида кескинлик ортиб бораётгани юзасидан ўз фикрларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг Шимолий Корея билан муносабатларидаги шундай кескинликка Американинг биронта ҳам президенти дуч келмаган.

«Шимолий Кореяда бунга қадар Қўшма Штатлар ҳудудига етиши мумкин бўлган ядро қуроли йўқ эди, ҳозир эса Дональд Трамп айнан шундай вазиятга тўқнаш келди. Агарда ҳолат куч ишлатишга қадар етиб борадиган бўлса, бунда ягона вариант – Ироқдаги каби «Шок ва қалтираш» доктринасига амал қилиш бўлади», - деган Жолли RT America’нинг Politicking дастури эфирида.

Бундан ташқари, унинг фикрича, КХДР етакчиси Ким Чен Ин Гуамга зарба берадиган бўлса, Шимолий Корея йўқ бўлиб кетади.

«Бунда Шимолий Корея бир ой давомида йўқ бўлиб кетади. Ҳарбий можаро ҳолатида бу ягона йўл. Бу вазиятда битта аниқ зарба – бу вариант эмас: тентак Ким Чен Ин жаҳонга ўзида бор бўлган барча нарсани учириб юборишига оид катта хатар бор. Ўшанда Япония, Жанубий Корея ва эҳтимол, АҚШ ҳудуди ҳам ҳужумга учрайди», - дея қўшимча қилиб ўтган Жолли.

Аввалроқ Хитой ТИВ КХДР билан боғлиқ масалада “август инқирози” ҳали ҳам давом этаётганини маълум қилганди.