АҚШ Жанубий Кореяда Patriot ракеталарга қарши такомиллаштирилган мажмуаларини жойлаштирди. Бу КХДРнинг таҳдидларига жавоб чоралари сифатида амалга оширилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Таъкидланишича, АҚШ ҳаво мудофааси қўшинларининг Жанубий Кореядаги 35-бригадаси такомиллаштирилган ракеталарга қарши мудофаа мажмуасини ўрганиш ва кейинчалик қўллаш мақсадида олди.

Бригада ҳозирда Осан, Сувон, Кунсан, Кванжуда 12 та PAC-2 ҳамда PAC-3 зенит-ракета қурилмаларига эгадир. Шу билан бирга, PAC-2 тўртта ракета билан “ўқланган” бўлса, PAC-3 – 16 ракетага эга.

Аввалроқ Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Корея ярим оролида янги урушга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида айтиб ўтганди.