Режиссёр Роман Поланскига яна айблов билан чиқишди, яна бир аёл ҳали балоғатга етмаган пайтида режиссёр уни зўрлаганини маълум қилди, деб ёзмоқда Los Angeles Times.

Таъкидланишича, аёлнинг исми Робин. Унинг сўзларига кўра, Полански уни 1973 йилда, 16 ёшда бўлганида зўрлаган.

Аёлнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Глория Олреднинг маълум қилишича, ҳодиса Жанубий Калифорнияда юз берган. Шу билан бирга, унинг қайд этишича, Робин воқеа ҳақида батафсил маълумот бериш ниятида эмас.

Шунингдек, Робиннинг айтишича, зўрлаш ҳолатини ошкор этмаганига сабаб – отаси режиссёр бутун умрга қамоққа ўтиришига сабаб бўлувчи чораларни кўрмаслигини истаган.

Унинг аниқлик киритишича, ҳодиса ҳақида бошқа аёл ҳукуматни Поланскига нисбатан очилган шунга ўхшаш ишни ёпишга чақирганидан сўнг маълум қилишга қарор қилган.

Айни дамда Роман Полански 1977 йилда 13 ёшли Саманта Геймерни зўрлаганлик ишида айбланувчи саналади. Ҳодиса актёр Жек Николсоннинг уйида рўй берган. Кинорежиссёр ўз айбини тан олди, бироқ, суд унинг тергов билан келишувини бекор қилишидан хавфсираб, Францияга қочиб кетди ҳамда ҳозирда Америка томонидан қидирувга берилган.