Телебошловчи Андрей Малахов Биринчи каналдан "Россия 1"га ўтмоқда, у ерда “Жонли эфир” ток-шоусига бошловчилик қилади, деб хабар берди РИА Новости’га вазият билан таниш манба.

Шу пайтга қадар "Жонли эфир"га Борис Корчевников бошловчилик қилиб келганди.

"Малахов "Россия 1"да "Жонли эфир"ни олиб боради”, - деган агентлик суҳбатдоши. Унинг сўзларига кўра, телебошловчи дастур устида ишловчи жамоа билан учрашишга ҳам улгурган.

Манба маълумотига кўра, Малахов иштирокидаги янги дастур август охирларида эфирга чиқиши мумкин.

Бундан ташқари, Малахов "Россия 1"да нафақат телебошловчи, балки қатор лойиҳаларнинг ҳампродюсери бўлади, дея қайд этган агентлик суҳбатдоши. "Россия 1"да яқин орада Малахов Биринчи каналда олиб борган “Бугун кечқурун” ("Сегодня вечером") кўрсатувига ўхшаш дастур ҳам пайдо бўлиши мумкинлиги истисно этилмади.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Биринчи канал эфирига “Гапираверишсин” ("Пусть говорят") дастури Малаховсиз чиқди. У ушбу бошловчининг телевидениедаги фаолияти, шунингдек, ОАВнинг телебошловчи дастурдан кетаётгани ҳақидаги хабарларига бағишланди. Дастурга Дмитрий Борисов бошловчилик қилди.