Американинг Apple корпорацияси келгуси йилда шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун 1 миллиард доллар сарфлайди. Бу ҳақида The Wall Street Journal хабар берди. 

Apple Inc. оригинал контент ишлаб чиқаришга 1 миллиард доллар ҳажмдаги бюджет ажратди. Манбага кўра, компания маркетингининг таъсири ва глобал аудитория қамрови Apple'ни шундоқ ҳам тўлиб кетган медиа-ишлаб чиқариш бозорида жиддий ўйинчига айлантиради. 

Шунингдек, Apple'нинг режаларидан бохабар манбаларнинг таъкидлашича, компания 10 тагача телевизион сериал ишлаб чиқариш ҳуқуқини сотиб олиши мумкин. 

Apple'нинг янги йўналишдаги рақиби сифатида қатор муваффақиятли лойиҳаларга эгалик қилувчи Netflix компаниясини келтириш мумкин. Жорий йилда Netflix сериаллар ишлаб чиқаришга 6 миллиард доллар сарфлаши кутилмоқда. 

Американинг Apple корпорациясига 1976 йилда Стив Жобс, Стив Возняк ва Рональд Уэйн томонидан асос солинган. Компаниянинг шатб-квартираси Купертино (Калифорния штати)да жойлашган. Apple'нинг бозор капитализацияси 800 миллиард доллардан ошади.