Бельгиялик Винк ва Бьорн Букьо барбекюни 51 соат 51 дақиқа 51 сония мобайнида узлуксиз пишириб жаҳон рекордини ўрнатдилар, деб хабар берди Belga ахборот агентлиги. 

Рекорд 15 августда Фламанд Брабанти вилоятининг Утинген шаҳарчаси яқинида қайд қилинди.

Кўрилаётган  вақтда барбекю пишириш ишқибозлари 4 мингга яқин гўшт бўлагини қовурдилар. Ушбу пазандачиликни томоша қилиш учун тўпланган 100га яқин томошабин барбекю мазасини тотиб кўрди. 

Жаҳон рекорди учун белгиланган 10 минг евро миқдоридаги совринни Тюрнхаут шаҳридаги ватандошлари кўрсаткичларини 10 соатга яхшилаган Винк ва Бьорн Букьо олди. Улар пулларни хайрия мақсадларида ишлатиш учун топширмоқчилар.

Барбекюни пишириш вақтида рекордчилар ҳолатини терапевт ва остеопат кузатиб борган.