Вазирлар Маҳкамасининг 4.08.2017 йилдаги 587-сон “Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
 
Маълумот учун: Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институти Президентнинг 5.03.2017 йилдаги ПФ-5037-сон фармони билан таъсис этилган.
 
Ҳозирги вақтда Олий Мажлис томонидан “Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
 
Ҳужжат бизнес-омбудсман аппаратини моддий-техник таъминлаш масалаларини тартибга солади. Унинг молиялаштириш манбалари, хизмат транспорти, алоқа ва Интернет билан таъминлаш тартиби белгиланган. 
 
Шунингдек, вакил аппарати НҲҲ, китоб ва босма маҳсулотлар мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилди.
 
Бизнес-омбудсман аппарати Тошкент шаҳри, Ислом Каримов, 43-уй манзили бўйича жойлашган Президент Девони бинолари комплексининг 2-корпусига жойлаштирилади.