БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Корея яриморолидаги инқирозни ҳал қилишда Пхеньян билан музокараларда воситачи бўлишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Гутерришнинг таъкидлашича, Шимолий Кореяга нисбатан “баҳслашишни камайтириш ва дипломатияни кучайтириш” вақти келганини таъкидлаб ўтди. У воситачи бўлишга тайёрлиги ҳақида Россия, Япония, АҚШ, Хитой ва Жанубий Кореяни хабардор қилганини маълум қилган. 

“Мен доим ёрдамга тайёрман, мен бу ҳақда кеча олти томонлама музокаралар вакилларини ҳам хабардор қилдим. Бу инқирознинг ечими сиёсий бўлиши керак. Ҳарбий ҳаракатларнинг эҳтимолий оқибатлари ҳақида ўйлашнинг ўзи даҳшат”, деб айтган Гутерриш.