АҚШнинг «​Оқшом суҳбати»​ (the Late Show) кўрсатувида чиқиш қилган инглиз актёри Дэниел Крейгга бошловчи келгусида ҳам махфий айғоқчи ролини ижро этадими, дея савол назари билан юзланди.

Актёр телебошловчи Стефен Кольберт саволига қисқагина «ҳа» деб жавоб берди ва унинг қўлини сиқиб қўйди.

Агент 007 ҳақидаги фильмларининг сўнгги тўрттасида бош ролни ижро этган Дэниел Крейг шу пайтгача бундан саволларни инкор этиб келаётган эди. 2019 йил ноябрь ойида катта намойиши режалаштирилган янги қисмда унинг иштироки тасдиқланди.

«​Менимча шу қисм билан Бонд ҳаётига нуқта қўяман, менинг ижроимдаги сўнгги фильмда иштирок этмоқдаман»​, дейди актёр.

2006 йили Жеймс Бонд образидаги илк дебютини «Казино Рояль» филми орқали бошлаган актёр охириги марта 2015 йил ишлаб чиқарилган картинада иштирок этган эди.