Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фан ва технологиялар агентлигининг  7.08.2017 йилдаги «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик тайёргарлиги йўналишидаги илмий изланишлар устувор йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди. 

Ҳужжат билан аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муаммоларни илмий асосларга таянган ҳолда ечишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштириш кўзда тутилган. Бунинг учун аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ҳамда сафарбарлик тайёргарлиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишлари тасдиқланди. Бундан ташқари, мазкур соҳада таянч докторантура ва докторантура ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Устувор йўналишлар бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари натижалари ФВВ тизимида амалиётга татбиқ этилади.

Шунингдек, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштирувчи Ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқланди.