Филиппинда махсус рейдларнинг икки кунида гиёҳвандфурушликка алоқадор бўлган 21 киши ўлдирилди.  

Бундан ташқари, полиция 64 гумонланувчини ҳибсга олди, 21 та ўқотар қурол ва 100 грамм метамфетамин моддасини қўлга киритди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳаммаси бўлиб мамлакатнинг 12 та шаҳрида 26 та операция ўтказишган. 

Таъкидлаш жоизки, Филиппин ҳукуматининг гиёҳвандфурушликка қарши катта кўламли кураши давомида полициячилар 30 июлда Озамис шаҳри мэри, унинг 6 нафар қариндоши ва қўриқчиларини отиб ўлдиришганди. Филиппин президенти Родриго Дутерте ўзининг анъанавий мурожаатида халқаро ташкилотлар томондан танқид қилинишига қарамасдан, гиёҳвандфурушларга қарши қатъий курашни давом эттиришини айтган.