Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг маълум қилишича, КХДР атрофидаги кескинлик аста-секин пасаймоқда, бироқ инқироздан ҳали ўтилганича йўқ. Бу ҳақда ХХР ТИВ расмий сайтида хабар берилди.

Таъкидланишича, Ван И Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль билан Корея ярим оролидаги вазиятни телефон орқали муҳокама этган.

“Барча томонларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Корея ярим оролидаги кескинлик аста-секин пасаймоқда, бироқ “август инқирози”дан ҳали ўтилмади, томонлар уни якунлаш бўйича қўшма ҳаракатларни амалга ошириши лозим”, - дея маълум қилди Хитой ТИВ раҳбари.

Аввалроқ КХДР АҚШ билан қамоқда сақланаётган америкаликларни муҳокама этишдан бош тортганди.