Оқ уй вакили 16 августда журналистларга АҚШ президенти ёрдамчиси Ҳоуп Ҳикснинг Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланганини тасдиқлади.

Оқ уй вакилининг айтишича, Ҳикс бу лавозимда “вақтинчалик асосда” ишлайди. Коммуникациялар бўйича доимий директор “мос вақтда” маълум қилинади, деб қўшимча қилган манба. 

Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича собиқ директори Энтони Скарамуччи 31 июлда бу лавозимга тайинланганининг 11-куни бўшатилган эди. У Оқ уй аппаратининг янги раҳбари Жон Келли талаби билан истеъфога кетказилганди. АҚШнинг бир қатор оммавий ахборот воситалари фикрича, Скарамуччи Оқ уй аппарати раҳбари лавозимидан Райнс Прибас ва АҚШ президенти матбуот котиби лавозимидан Шон Спайсернинг кетиши ташаббусчиси бўлган.