«Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо «Барселона»га ўтишга қатъий қарор қилган ва ҳозирги клуби учун ортиқ ўйнамоқчи эмас.

Mundo Deportivo тарқатган хабарга кўра, бразилиялик бу футболчи жамоа бош мураббийи Юрген Клоппга ўз қарори, бу қарори амалга ошиши учун бор имкони билан курашиш ҳақида айтган. Бундан ташқари, у агар ўз трансферига рухсат берилмаса, янги мавсумда майдонга тушмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

Инглизлар клуби Филиппе Коутиньони қўйиб юборишни истамаяпти. Футболчининг шартномасида белгиланган товон пули 100 млн еврога тенг.

Бундан аввалроқ испан нашрлари «Барселона» шу ҳафта охирига қадар Коутиньо, ҳамда«Боруссия»дан Усмон Дембелени жами 200 млн евро эвазига трансфер қилиши ҳақида хабарлар тарқатганди.