Америкалик аралаш жанглар (ММА) жангчиси Рондел Кларк Массачусетс штати Плимут шаҳридаги жангда мағлуб бўлгач уч кун ўтгач вафот этди. У техник нокаутбилан рақибидан енгилгач, шифохонага ётқизилган эди, деб ёзмоқда mmafighting.com.

Ҳаваскор жангчи Кларк 12 август куни ўтказилган Райан Данн билан ўтказган яккакурашда имкониятни бой берган, 15 августда шифокорлар унинг ўлимини қайд этишган. 

Округ прокурори Тимоти Крузнинг баёнот беришича, айни вақтда 26 ёшли спортчининг ўлими муносабати билан тергов иши бошланган. Прокуратура ахборотномасида қайд этилишича, суд-тиббий экспертиза Кларкнинг ўлими сабабини аниқлайди. 

Бундан аввал американча футбол ўйинчиси бўлган Кларк июнь ойида MMAда илк жангини ғалаба билан бошлаган эди.