Нигерияда бир қатор портлашлар содир этилди. Бундай портлашлардан бири 27 кишининг умрига зомин бўлди, 83 киши яраланди. Портлаш мамлакатнинг шимоли-шарқида содир этилган. Нигерия ҳукумати теракт ортида “Боко ҳаром” гуруҳи жангарилари турганини тахмин қилмоқда. Бомба Кондуга қишлоғидаги бозорлардан бирида худкуш аёл томондан ҳаракатга келтирилган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентилиги хабар бермоқда. 

Яна икки худкуш биринчи теракт содир этилган жой яқинидаги қочқинлар лагери ёнида ўзини портлатган. Бу портлашлар оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

28 июлда “Боко ҳаром” жангарилари нефть разведкаси олиб бораётган геологлар гуруҳига ҳужум қилганди. Ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлган.