Испания чемпионати ҳакамлари техник қўмитаси “Реал” бош мураббийи Зайниддин Зиданни 10 ўйинга дисквалификация қилиши мумкин, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, Зидан Криштиану Роналдунинг 5 ўйинга четлатилиши борасида айтган сўзлари учун шу тариқа жазоланиши мумкин. “Сиз бундай қарорни кўрганингизда, бу ерда ҳаммаси мен ўйлаганчалик осон эмас, деб ўйлай бошлайсиз”, деб изоҳ берган Роналдунинг дисквалификация қилинишига Зидан.

Таъкидланишича, агар техник қўмита Зиданни айбдор деб топса, у 4 ўйиндан 10 ўйингача ўтказиб юбориши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Роналду Испания Суперкубогининг биринчи учрашувида ҳакамни орқасидан туртгани учун 5 ўйинга четлатилди.