Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни кўзда тутадиган қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда, деб хабар берди Norma.uz.
 
Биринчидан, МЖтК 116-моддасининг (учиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни бузиш) янги таҳрири таклиф қилинмоқда. 

Иккинчидан, авиация хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни бузганлик учун жавобгарликни кўзда тутадиган МЖтКнинг 1163-моддаси киритилмоқда. Ҳуқуқбузарлик фуқаролик авиацияси авиация мол-мулки ва объектларига зарар келтирмасдан авиация хавфсизлиги ва режим-қўриқлаш чораларини таъминлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бажармасликдан иборат. Бунинг учун жарима фуқароларга тахминан 5 дан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга эса 10 дан 20 ЭКИҲгача миқдорни ташкил этади.
 
Учинчидан, ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга мансабдор шахслар доирасини Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ва унинг ўринбосаригача торайтириш таклиф қилинди.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.