«Гуангчжоу Эвергранд» клуби хўжайини Лянг Ке «Барселона»га 40 миллион евро эвазига ўтган Паулиньо ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Паулиньо ҳеч қачон норози кайфиятда бўладиган инсон эмасди. У ким билан учрашса ўша одам билан яхши сўрашар ва охирида албатта миннатдорчилик билдирарди. У ҳеч қачон кўмак беришдан ҳам қочмаган. Унинг пулга муносабати бутунлай бошқача эди — аксинча у пулларини совғалар қилишга сарфлашни яхши кўрарди. Мисол учун у Хитойдаги ҳайдовчисига Beats қулоқчинлари ва Mercedes-Benz автомобили совға қилганди.

Паулиньо бу ерга Бразилиядан шахсий ортопеди билан келганди. Массажчининг Хитойга мослашуви қийин кечишини сезган заҳоти, унинг оиласи бу ерга кўчиб келиши учун барча харажатларни кўтарган. Бундан ташқари у, ўша массажчининг болларини халқаро мактабда ўқиши учун пул тўларди. Ҳаттоки бир сафар улардан бирининг операцияси учун кетган пулни ҳам тўлаб берган», – дея Лянг Кенинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com.