Мадриднинг «Реал» клуби томонидан Криштиану Роналдунинг дисквалификацияси бўйича берган апелляцияси қисман қаноатлантирилиши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди.

Чоршанба куни Испания Қироллик футбол федерацияси пойтахтликлар клуби апелляциясини кўриб чиқади. Манба маълумотига кўра, қизил карточка учун бир ўйинлик дисквалификация бекор қилиниши мумкин, шу билан бирга ҳакамни туртгани учун қўлланган 4 ўйинлик дисквалификация ўз кучида қолади.

Якшанба оқшомида «Реал» Испания Суперкубоги учун «Барселона»га қарши ўйин охирида қизил карточка олганди. У ҳакамнинг қарорига қўшилмасдан ҳакамни туртганди.