Samsung компанияси алкотестер вазифасини ўташи мумкин бўлган нафас датчиги билан таъминланган янги смартфон ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда. Patently Apple шу ҳақида хабар берди

Note смартфон махсус стилусга эга бўлиб, у қурилманинг пастки қисмида, фойдаланувчининг оғзига яқин жойга мустаҳкамланади. Шу тариқа у ҳатто телефон мулоқоти вақтида ҳам фойдаланувчининг нафасини таҳлил қилиши мумкин. 

Бундан ташқари, стилусни термометр сифатида ҳам қўлласа бўлади. 

Таъкидлаш жоизки, Samsung чорак даромади бўйича илк марта Apple'ни ортда қолдирди. 2017 йилнинг иккинчи чорак якунларига кўра, Apple компаниясининг соф даромади 8,72 миллиард долларни ташкил қилган. Samsung компаниясининг чорак даромади эса 9,7 миллиард доллардан иборат бўлган.