Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, Американинг Шарлотсвилл шаҳридаги тартибсизликларда ультра ўнглар ва уларга қарши бўлганларнинг айби бир хилда эканини кўрмаган, деб хабар бермоқда Reuters.

Шу тариқа, Британия бош вазири АҚШ президенти Дональд Трампнинг позициясини танқид қилди. У Шарлотсвиллдаги ҳодисаларда миллатчилик ва унга қарши бўлганлар бир хилда айбдор бўлганини айтганди.

«Мен фашизм тарафдорлари, ҳамда унга қарши бўлганлар ўртасида тенг қийматни кўрмадим. Менинг фикримча, ҳокимият вакиллари ўта ўнг қарашларни қоралаши лозим», - деди у.

Аввалроқ БМТ бош котиби Шарлотсвиллдаги ҳодисалардан сўнг чақириқ билан чиққанди.