Tesla компанияси мижозларининг хусусий уйларида ҳам электрокарлар учун заряд станцияларини ўрнатиш имконини таклиф қилмоқчи. Autocar шу ҳақидаги янгилиги билан бўлишди. 

Дастлаб фақат АҚШдаги Tesla электрокарлари эгаларигигана ушбу хизмат туридан фойдаланиш имкони тақдим этилади. Кейинчалик эса, дастур бошқа мамлакатларда ҳам йўлга қўйилиши мумкин. 

Тахминан 1000 еврога баҳоланувчи хизмат тури ҳар қандай қулай жойда 240 вольтли зарядкани ўрнатишни кўзда тутади. Электрокар эгаси ундан фойдаланиб, 40 километргача йўл босиши мумкин.

Tesla бир неча йилдан бери Supercharger заряд станциялари тармоғини ривожлантирмоқда. Бугунги кунда компаниянинг бутун дунё бўйлаб 4,5 мингдан зиёд шохобчаси мавжуд.