АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, КХДР раҳбари Ким Чен Ин Американинг Гуам оролига дарҳол зарба бериш режаларидан воз кечиб, доно қарор қабул қилди.

«Ким Чен Ин жуда ақлли ва доно қарорни қабул қилди. Бунга муқобил вариант қабул қилинмасди ҳамда ҳалокатли бўларди», - дея ёзди Америка раҳбари твиттердаги саҳифасида.

Аввалроқ АҚШ конгрессининг собиқ аъзоси Дэвид Жолли КХДР Гуамга зарба берадиган бўлса, бутунлай йўқ бўлиб кетиши ҳақида айтиб ўтганди.