2017 йилнинг 7 августдан 8 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс Учтепа тумани ҳудудида фуқаро Эркин Гафуровга (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли бўлган “Матиз-бест” русумли автомашина қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, уни олиб қочган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур автомашина Учтепа тумани, Чилонзор-30 мавзесидан топилган. Шунингдек мазкур жиноятни вояга етмаган Ғиёсжон Юсупжонов содир этганлиги аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.