BoxRec нашри барча замонларнинг энг яхши боксчилари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, рейтингнинг энг юқори поғоналарини Рэй Робинсон, Арчи Мур, Мэнни Пакьяо, Бернард Хопкинс, Муҳаммад Али, Хулисо Сезар Чавес, Жо Луис, Сэм Лэнгфорд, Эвандер Холифилд, Рой Жонс, Гарри Уиллс, Роберто Дюран, Оскар Де Ла Хойя, Гарри Гриб ва Азума Нельсон каби машҳур боксчилар эгалладилар.

Рейтингга фаолияти давомида бирор марта ютқазмаган америкалик боксчи Флойд Мейвезер бошчилик қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, мутахассислар рейтингни тузишда жангчиларнинг статистикасидан келиб чиқишган.

Эътиборлиси, рейтингга украиналик профессионал боксчи Владимир Кличко ҳам киритилган. Унга бу нуфузли рейтингдан 17-ўрин берилди. У бунинг эвазига Карлос Монсон (19-ўрин), Марвин Хаглер (24), Томас Хирнс (25), Жо Ганс (26), Феликс Тринидад (60), Майк Тайсон (73) ва бошқа кўплаб машҳур боксчиларни ортда қолдира олди.

Қуйида рейтингнинг етакчи йигирматалиги берилган.