Австрия полицияси 30 даражали иссиқда 17 ёшли она томонидан автомобилда қолдириб кетилган икки ёшли боланинг ўлими сабабларини ўрганмоқда. Бу ҳақида 17 август куни полиция вакили Райнер Фицага асосланиб, APA хабар берди

Воқеа 15 август куни Австрия ғарбидаги Блуденц шаҳрида рўй берган. Исми ошкор қилинмаган аёлнинг полиция ходимларига маълум қилишича, у бу ерга дўсти билан Тиролдан келган бўлган. Йўлда бола ухлаб қолган ва она унинг уйқусини бузишни истамаган. Катталар уйга кириб кетишган ва узоқ йўлдан кейин чарчаб ухлаб қолишган, бола эса автомобилда қолаверган. 

Бир неча соат ўтгач, аёл болани олиш учун автомобилга яқинлашган, бироқ боланинг жони узилган бўлган. 

Полициянинг тахминларига кўра, бола жазирамадан ҳалок бўлган, бироқ ўлимнинг аниқ сабаби текширувлардан кейин маълум қилинади. 

Агар боланинг жазирамадан ҳалок бўлгани тасдиқланса, онага беихтиёр одам ўлдириш айблови қўйилади, дея маълум қилишди полицияда.