Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.1994 йилдаги 38-сон “Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбиймажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида”ги қарорига қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
 
Эндиликда ушбу ҳужжатнинг амал қилиши Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳарбийлаштирилган бўлимларига ҳам татбиқ этилади. Суғурталаш вазирликка бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Суғурта шартномаси “Ўзбекинвест” ЭИМСК билан тузилади. Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги 611-сон қарори билан тегишли тузатишлар киритилган.
 
Маълумот учун: суғурта суммаси қуйидаги ҳолларда тўланади:

•  суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида ҳалок бўлганда ёки хизмат (ҳарбий йиғинлар)дан бўшагандан сўнг бир 1 йил мобайнида олинган жароҳат(контузия), касалланиш натижасида вафот этганда - унинг меросхўрларига (меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳнома тақдим этилган тақдирда);
•  суғурталанаган шахс хизматдан бўшагандан кейин 1 йил мобайнида унга хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) билан боғлиқ бўлган ногиронлик белгиланганда;
•  суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида оғир жароҳатланганда.